Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентлик эркак шериги билан сурхондарёлик оилани дўппослади ва босқинчилик қилди

Тошкентлик эркак шериги билан сурхондарёлик оилани дўппослади ва босқинчилик қилди

2019 йил 18 февраль куни Тошкент вилояти Қибрай тумани Ўнқўрғон маҳалласида яшовчи Б.Ҳ. маҳалладоши Ж.Ҳ. билан Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида яшовчи Б.Ч. исмли танишининг уйига кириб, уй эгасини ва унинг рафиқаси ҳамда ўрта мактабда таҳсил олувчи қизини уриб, уйидан пуллари ва 2 дона Samsung русумли мобиль телефонларини олиб, воқеа жойидан яширинганлар.

Натижада Б.Ч. тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида Б.Ҳ. ва Ж.Ҳ.лар Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида жойлашган Умакай йўл патрул хизмати масканида қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Киритилди: 16:50 19.02.2019. Ўқилди: 2011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!