«Дарё»га Шаҳрисабз шаҳридаги 7-умумтаълим мактабидан мурожаат бўлди. Мурожаатда муаллиф мактаб ўқувчиларининг ўқитувчилар фаолиятидан норози эканлигини ёзиш баробарида ўқитувчиларнинг 6—10-синфларда таҳсил олувчи ўғил болалар сочини қайчилаб, уларнинг устидан кулганини иддао қилади.
Интернетдаги ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоят кардиология диспансерида тиббий кўрикдан ўтиш учун узундан узоқ навбат юзага келаётгани ва даволаниш учун тиббий хизматларнинг юқорилиги (10 кун учун 2 миллион сўм) ҳақида хабарлар тарқалди.
2019 йил 14 январь куни Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида яшовчи М.С.(исмли аёл) уйи ҳаммомини истиш мақсадида ўтин ёқиб, устига керосин ёқилғисини сепган вақтида аланга ҳосил бўлган.
11 январь куни кечки пайт соат 22:30 да Қарши шаҳри 6-миттитуман ҳудудида 2000 йилда туғилган коллеж ўқувчиси Б.М. 1997 йилда туғилган қиз бола таниши М.Б.ни уриб, унга оғир тан жароҳати етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, натижада М.Б. касалхонага ётқизилиб, Б.М. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Энергия ресурслари, сув чиқариш ва сув таъминоти соҳасида дебитор қарздорликни қисқартириш ҳамда ноқонуний уланиш ҳолатларини фош этиш, уларга чора кўриш ва бундай ҳолатларни олдини олиш Бюронинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
2019 йил 7 январь куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшаган Н.Қ.нинг жасади топилган. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 7 январь куни “Хардури” МФЙ Янгиҳаёт қишлоғида яшовчи А.Х. маст ҳолда ўзаро жанжал сабаб Н.Қ.нинг танасини турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказганлиги аниқланган.
Шу йилнинг 6 январь куни номаълум ҳайдовчи давлат рақамлари аниқланмаган “Нексия” русумли автомашинани Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ҳайдаб кетаётиб “Янгиобод” МФЙда яшаган пиёда Х.П.ни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 2019 йил 6 январь куни тахминан соат 19-20 оралиғида номаълум ҳайдовчи давлат рақамлари аниқланмаган кул рангли “Нексия” русумли автомашинани “Эсат-Танхоз” йўлининг 26-км.да. ҳайдаб кетаётиб, пиёда, Янгиобод МФЙда яшаган 83 ёшли Х.П.ни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида ташкил этилган учрашувда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот етакчилари ва бир гуруҳ иқтидорли ёшлар билан суҳбатлашди.
Шу йилнинг 3 январь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида яшовчи Д.Э. уйи тандирхонасидаги ўчоққа ўт ёққан вақтида, у ердаги елим идишдаги газ конденсати олов таъсирида алангаланган.
Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида 6 нафар фарзанди билан ижарама-ижара яшаб юрган Турсунтош Шотўраева туман хотин-қизлар қўмитаси ва маҳалла масъулларини оиласига арзонлаштирилган уй-жой беришни кечиктиришда айбламоқда. Turon24 ушбу мурожаатни ўрганиш мақсадида Нишон туманининг Байналминал маҳалласида бўлди.