Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Чироқчи туманида 2018 йил давомида давлатга қанча зарар етказилган?

Чироқчи туманида 2018 йил давомида давлатга қанча зарар етказилган?

Энергия ресурслари, сув чиқариш ва сув таъминоти соҳасида дебитор қарздорликни қисқартириш ҳамда ноқонуний уланиш ҳолатларини фош этиш, уларга чора кўриш ва бундай ҳолатларни олдини олиш Бюронинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Манбамизнинг хабар беришича, Мажбурий ижро бюроси Чироқчи тумани бўлими томонидан 2018 йилнинг ўтган даврида жами 700 га яқин қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан далолатномалар расмийлаштирилган, бунинг натижасида давлат манфаатларига 800 млн. сўмга яқин миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган. Масалан, электр энергияси бўйича тумандаги Хўжаобод МФЙда яшовчи фуқаро Л.С.га тегишли бўлган савдо дўконида электр энергиясидан фойдаланишнинг қонунийлиги ўрганилганда, дўконда пластик картали ҳисоблагич ўрнатилган бўлсада, уддабурон тадбиркор дўкон ости ертўласида ҳисоблагичга кирувчи симларнинг оралиғидан кабелларни арчиб ноқонуний уланиб электр энергиясидан фойдаланиб келганлиги аниқланган. Натижада ҳолат юзасидан қоидабузар истеъмолчига далолатнома расмийлаштирилиб, етказилган 4 млн. 505 минг 706 сўм зарар тўлиқ ундирилган.

Табиий газ бўйича Чорвадор МФЙда яшовчи фуқаро О.Ш. хонадонида электр ва табиий газдан фойдаланишнинг қонунийлиги ўрганилганда, ер ости магистрал газ қувурига ноқонуний уланиб, табиий газдан оҳак ишлаб чиқариш цехи учун фойдаланиб келганлиги аниқланган. Натижада ҳолат юзасидан қоидабузар истеъмолчига далолатнома расмийлаштирилган ва етказилган 11 млн. 047 минг сўм зарар тўлиқ ундирилган.

Сув таъминоти бўйича Янгиқурилиш МФЙда яшовчи фуқаро Х.Қ.га тегишли бўлган чўмилиш ҳавзаси маиший хизмат кўрсатиш шахобчасида сувдан фойдаланишнинг қонунийлиги ўрганилганда, магистрал ичимлик сув қувуридан ноқонуний, ҳисобга олиш асбобисиз тармоқ тортиб чўмилиш ҳавзасидан фойдаланиб келганлиги аниқланган. Натижада ҳолат юзасидан қоидабузар истеъмолчига далолатнома расмийлаштирилиб, етказилган 14 млн. 580 минг сўм зарар тўлиқ ундирилган.

Киритилди: 14:02 11.01.2019. Ўқилди: 1518 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!