Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қаршида коллеж ўқувчиси қиз бола танишини дўппослади. Қиз маст бўлган

Қаршида коллеж ўқувчиси қиз бола танишини дўппослади. Қиз маст бўлган

11 январь куни кечки пайт соат 22:30 да Қарши шаҳри 6-миттитуман ҳудудида 2000 йилда туғилган коллеж ўқувчиси Б.М. 1997 йилда туғилган қиз бола таниши М.Б.ни уриб, унга оғир тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати ходими Равшан Турсунов Дарё га маълум қилмоқда.

2000 йилда туғилган Б.М. Қарши транспорт касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси бўлиб, Нишон туманида яшаб келган. У 11 январь куни ўзига олдиндан таниш бўлган Косон туманида яшовчи қиз бола таниши М.Б. билан ўзаро тортишиб қолган ва унинг юз, бош ҳамда танасининг турли жойларига қўллари билан уриб, жароҳат етказади. Бу ҳақда жабрланувчи М.Б.12 январь куни эрталаб Қарши шаҳар 2-сонли ички ишлар бўлимига шикоят қилади. Мурожаат тушгач, жабрланувчи Қарши шаҳар 2-сонли ички ишлар бўлимини инспектори ҳамроҳлигида республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалига олиб борилади.

Беморни 12 январь куни эрталаб соат 10:20 да профилактика инспекторининг ўзи олиб келди, дейди республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали нейрохирурги Шокир Дўстмуродов. Қабул бўлимида навбатчи шифокор кўригидан ўтгач, бемор компьютер томография қилиниб, реанимация бўлимига олиб чиқилган. Беморга қўшма шикастланиш, очиқ бош мия шикастланиши, бош миянинг оғир даражали лат ейиши, бошнинг ўнг чап суяги ботиб синиши, бошнинг ўнг чакка соҳаси юзининг эзилиб йиртилган жароҳатлари, тери ости гематомаси юмшоқ тўқималар лат ейиши, кўкрак қафаси ёпиқ шикастланиши, чап ўпканинг лат ейиши, ўнг кўз олмасининг лат ейиши, ўнг кўз олмасининг тешилган жароҳати ташхиси қўйилган .

Шифокорнинг маълум қилишича, бемор ўша куни операция қилинган. 15 январь куни эса қолган даво муолажаларини давом эттириш учун палатага олинган. Шифокорнинг қўшимча қилишича, шифохонага олиб келинган пайтда жабрланувчи маст ҳолатда бўлган.

Жабрланувчи қайси пайт спиртли ичимлик истеъмол қилгани бизга қоронғи, дейди Қарши шаҳар 2-сонли ички ишлар бўлими бошлиғи, майор Алишер Жўраев. Жабрланувчи бизга 12 январь куни мурожаат қилгач, биз шифохонага йўлланма берганмиз .

Бу ҳақда гапириш уёқда турсин эслашнинг ўзи ҳам қўрқинчли, дейди исмини ошкор қилишни истамаган аҳоли вакилларидан бири. Афсуски, воқеа содир бўлган жойдан ҳар куни болаларимни боғчага олиб ўтаман. Йўлакдаги ва шу ерда жойлашган кўп қаватли уйнинг 1-қавати деворидаги қон доғлари нафақат болаларда, катта ёшдаги инсонларда ҳам қўрқув уйғотади. Наҳотки, бир аёлга, ожизага шу қадар тубан ва вахший муносабатда бўлиш мумкин?

Вилоят ИИБ бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, танишига тан жароҳати етказган коллеж ўқувчиси қўлга олинган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Б.М. агар айбдор деб топилса, унга нисбатан 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин.

Киритилди: 13:41 16.01.2019. Ўқилди: 2408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!