Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Пиёданинг умрига зомин бўлган қашқадарёлик ҳайдовчи қидирилмоқда

Пиёданинг умрига зомин бўлган қашқадарёлик ҳайдовчи қидирилмоқда

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 2019 йил 6 январь куни тахминан соат 19-20 оралиғида номаълум ҳайдовчи давлат рақамлари аниқланмаган кул рангли Нексия русумли автомашинани Эсат-Танхоз йўлининг 26-км.да. ҳайдаб кетаётиб, пиёда, Янгиобод МФЙда яшаган 83 ёшли Х.П.ни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган. Натижада Х.П. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

Киритилди: 13:39 07.01.2019. Ўқилди: 1606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!