Шаҳрисабз шаҳридаги “Янгикеш деҳқон озиқ-овқат бозори”да деҳқон учун ажратилган расталар бўм-бўш, деҳқон эса кўчада савдо қилмоқда. Воқеага Шаҳрисабз шаҳрига сафаримиз давомида гувоҳ бўлдик, дея ёзади turon24.
Чироқчи туманининг Уймовут қишлоғида жойлашган “Болалар бизнинг келажагимиз” номли нодавлат боғча ташкил қилган тадбиркор кредит ололмагани сабабли боғча фаолиятини тўхтатди.
Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси органлари томонидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида бир қатор амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Шу йилнинг 23 декабрь куни номаълум шахс Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи З.Ч.(исмли аёл)нинг уйига девор ошиш йўли билан кириб, хонасидан 6 млн. 600 минг сўм пули ва 12 турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган.
2018 йилнинг 25 декабрь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи С.С. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал сабаб укаси Ф.С.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Қамаши туманининг “Чим” қишлоғидаги деҳқон бозори ҳар доимгидек гавжум. Бир томонни мол ва қўйларнинг маъраши тутган бўлса, бошқа томонни савдогар аёлларнинг бақир-чақири. А.Тошев бозор айланиб юриб, рўзғорга ул-бул харид қилиш учун расталар томон бурилди. Тирикчилик важидан топган-тутганини бозорга чиқарган аёллар орасидан ўтаётиб, жавраганча мижоз чақираётган аёлнинг ёнида тўхтади.
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 2018 йил 25 декабрь куни И.Каримов кўчасида жойлашган 1-сонли Асаб-руҳий касалликлар шифохонасининг 2-қаватида ёнғин содир бўлди.
Қашқадарёда нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари ташкил этиш кечиктирилмоқда. Президент фармонига мувофиқ бу уйлар 2019 йил 1 январгача ташкил этилиши керак эди. Бу ҳақда бугун вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда маълум қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ qalampir.uz сайтида "Президентни алдаш давом этмоқда: Қашқадарёдаги боғ очилишга тайёр бўлмаган" номли материал эълон қилинган эди. Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу мақола юзасидан раддия берди.
Жорий йилнинг 18 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида яшаган С.Ҳ. уйи ошхонасида газ плитасини ёқиб, назоратсиз қолдирган.
Қарши шаҳрида туғилган чақалоқни сотиш билан боғлиқ ҳолат юз берди. Бу ҳақда Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходими Жамол Шароповнинг «Қашқадарё» газетасида эълон қилинган мақоласида сўз юритилди.