Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Пиёданинг умрига зомин бўлиб, қочиб юрган қашқадарёлик ҳайдовчи қўлга олинди

Пиёданинг умрига зомин бўлиб, қочиб юрган қашқадарёлик ҳайдовчи қўлга олинди

Шу йилнинг 6 январь куни номаълум ҳайдовчи давлат рақамлари аниқланмаган Нексия русумли автомашинани Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ҳайдаб кетаётиб Янгиобод МФЙда яшаган пиёда Х.П.ни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, Х.П. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Яккабоғ тумани Жийда МФЙда яшовчи 23 ёшли Ў.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.

Киритилди: 16:17 08.01.2019. Ўқилди: 1578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!