Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ҳозирда ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси томонидан мазкур фуқаро ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан айбланиб, халқаро қидирувда бўлган А.М.А. ҳам қўлга олинди.
Мазкур шахслар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига топширилди.
Ҳодиса юзасидан тергов бошланган.
Фарғона шаҳридаги 66-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 6 ёшли болани ток уриши билан боғлиқ иш юзасидан яна уч нафар мансабдор шахснинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли материаллар прокуратурага юборилди.
Бухоро вилоятида ўтказилган махсус тадбир давомида Бухоро шаҳар суди раиси хизмат хонасидан 50 минг доллар топилгани ҳақида хабар тарқалди.
Интерпол Жануби-Шарқий Осиё ва у билан боғлиқ транзит йўналишларида ўтказилган халқаро операция давомида 650 тонна гиёҳвандлик моддалари, прекурсорлар ва фармацевтика воситалари мусодара қилинганини маълум қилди.
Эркак вояга етмаган йигитни қариндошининг уйига олиб бориб, бошқа шахслар билан бирга калтаклаган.
Аниқланишича, Учқўрғон туманидаги мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари бошқа шахслар билан тил бириктириб, амалда ишламаган боғчалар орқали бюджет маблағларини ўзлаштирган.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, ўғирлик 4 октябрдан 5 октябрга ўтар кечаси содир бўлган.
Жорий йилнинг 3 октябрь куни суд ажримига асосан айбланувчи Р.А. га нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.