Бугун 23 октябрь, 2019 йил, чоршанба

O'ZB

Зулфиқор Мусоқов: "Ўзбекистон тарихи" телеканалидан жуда ранжидик...

Зулфиқор Мусоқов: "Ўзбекистон тарихи" телеканалидан жуда ранжидик...

Таниқли кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов ўзининг "Берлин-Оққўрғон" фильмида муҳим кадрларни "кесиб ташлаган" Ўзбекистон тарихи каналидан норози эканини маълум қилди. 

Бизни "БЕРЛИН-ОҚҚЎРҒОН" филми ижодкорларини янги очилган "Ўзбекистон тарихи" каналига таклиф қилишиб, филмимизни томошабинларга кўрсатишидан хурсанд бўлувдик. Лекин қайси бир палид аблаҳ одам қонунни бузиб, давлат мулки бўлган филмни эфирда ўзича кесганидан жуда ранжидик. Афсус, эндигина вужудга келган янги телеканал фаолятини бунақа қинғир ишлар билан бошланиши жуда жирканч ҳол... Кесилган эпизодларни бадиий маъноси йўқ қилинди.

1. Кичкина Клаус фашист байроғи тақилган тортни Деборани уйига олиб келиши.

2. Қўзибой тоғасининг бурдаланганини кўриш кадрлари.

3. Фашист байроғи остида биринчи бўса. Ахир биз ўша байроқни тайерлашда қанча мехнатимиз кетган эди.

4. Клаус ва Дебора катталигида ухлаши.

5. Фашистларни одамларни ўлдириш кадрлари ва айнан барча миллатларни, шу хисобда ўзбекларни хам, қириш ҳақидаги ҳужжатли кадрлар йўқ.

Бу атайин қилинган жуда жиддий қўпорувчилик хатти харакат деб тушундим ва эртагаёқ бу хақда хохлаган жойда бу ишни КИМ ҚИЛГАНИНИ талаб киламан ва бизнинг хуқуқимиз бузилгани ҳақида билдираман. Жуда хафа бўлдик...

Зулфиқор Мусоқов

Киритилди: 13:36 18.09.2019. Ўқилди: 4296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!