Бугун 9 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Зоҳиршоҳ Жўраев: "Суд қарорига қўшилмаймиз. Керакли жойларга мурожаат қиламиз" (ВИДЕО)

Зоҳиршоҳ Жўраев: "Суд қарорига қўшилмаймиз. Керакли жойларга мурожаат қиламиз" (ВИДЕО)

Шерали Жўраевнинг ўғли Зоҳиршоҳ Жўраев марҳум отаси билан боғлиқ воқеалар ҳақида фикр билдирди.

Маълумот учун, яқинда хонанда Ботир Қодиров Шерали Жўраев отаси эканлигини айтган ва бу бўйича судда ютиб чиққанди.

"Кимлардир отамнинг номини булғаш орқали сизларни сал чалғитмоқчи бўлаётгандир балки. Бу ишларнинг ортида кимлар турибди, нима мақсадда қилиняпти, тагига етамиз. Отамни ҳақорат қилиб, номард деганлар энди фарзандликка даъво қиляпти. Отамнинг гаплари биз учун қонун эди, бу масалани оммага олиб чиқишни истамагандик. Лекин энди парда кўтарилди, бир гапни айтишим керак. Бу гаплар менинг гапиммас, отамнинг гаплари. Бундан бир неча йил аввал отам водийда бир гапни айтганлар. "Сизлар айтаётган бола менинг боламмас. Бу болани аввал бошқаларнинг ҳам олдига олиб бориб, бу сенинг боланг дейишган. Менинг икки ўғлим ва бир қизим бор", деганлар. Мен бу билан кимнингдир нафсониятига тегмоқчи эмасман, — деди Зоҳиршоҳ. — Бу гапнинг ўзи етарли бўлиши керак эди. Отамнинг ўзи менинг боламмас деб тан олмаяптими, мен бу нарсага аралаша олмайман, отамга қарши бора олмайман. Бу отам ва Аллоҳ ўртасидаги ҳақиқат. Қандай қарор чиқарилишидан қатъи назар, биз отамизнинг фикрига қарши бора олмаймиз".

Зоҳиршоҳ суд қарорига қўшилмаслигини, чунки суд тўпланган ва аниқланган ҳолатларга таяниб қабул қилмаганини, даъвогарнинг гаплари ўз исботини топмаганини айтиб ўтди.

"Сохта амма, сохта қариндошлар чиқиб келди. Белгиланган тартибда юқори турувчи органларга мурожаат қиламиз. Отам тан олмаган нарсани биз фарзандлар ҳеч қачон тан ололмаймиз", — деди Зоҳиршоҳ Жўраев.

Киритилди: 16:48 12.09.2024. Ўқилди: 6529 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!