Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Зилзиладан зарар кўрган Афғонистонга Туркия ёрдам юборди

Зилзиладан зарар кўрган Афғонистонга Туркия ёрдам юборди

Турк Қизил ярим ой жамияти Афғонистон жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонларига озиқ-овқат ёрдами юборди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.

Инсонпарварлик ёрдами табиий офат ҳудудида яшовчи 500 оилага тақсимланади.

Қайд этилишича, Турк Қизил ярим ой жамиятининг минтақадаги ходимлари зилзиладан жабр кўрганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун сафарбар қилинган. Бу озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришни ўз ичига олади.

Афғонистоннинг жануби-шарқидаги Пактика вилоятида содир бўлган 5,9 магнитудали зилзила қурбонлари сони 1000 нафарга етди, деб хабар берди мамлакат давлат ахборот агентлиги аввалроқ.

22 июнга ўтар кечаси содир бўлган силкинишлар натижасида камида 1500 киши жабрланган.

Киритилди: 21:02 23.06.2022. Ўқилди: 2132 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!