Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзига овқат сотиб оладиган ит

A A A
Ўзига овқат сотиб оладиган ит

Колумбиянинг Техника коллежида Черниш исмли бир ит яшайди. Унинг талабалар билан қадрдонлиги шу даражадаки, ўзини силашлари ва озиқ-овқат билан боқишларига рухсат беради. Коллеж яқинида 5 йилдан буён яшаётган мана шу мавжудот яқинда пул ва унинг кучини сезиб қолди ва ўзига дўкондан озиқ-овқат сотиб ола бошлади.

Талабаларнинг дўкондаги олди-сотдиларини яхшилаб кузатган мазкур ит пул муомаласини тушуниб етиб, ушбу иқтисодий занжирда иштирок этишга жазм қилди.

Чернишнинг пул топиш усули бироз бошқачароқ. Унинг назарида, пул дарахтда ўсиб чиқади. Йўқ, буни тўғри маънода айтяпмиз. Яъни ақлли ит валюта ўрнида дарахт баргларидан фойдаланади. Энг қизиғи, дўкон сотувчилари ҳам бу валютани пул ўрнида қабул қилишмоқда.

Manba: rambler.ru

Киритилди: 07:59 11.05.2018. Ўқилди: 1356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар