Бугун 9 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Зидан мураббийликка қайтади

Зидан мураббийликка қайтади

Мадриднинг "Реал" клубидаги мураббийлик фаолияти билан танилган Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Зинедин Зидан ўз мамлакати терма жамоасини бошқаради. Бу ҳақда Defensa Central хабар бермоқда.

Зидан яқинда берган интервьюсида фаолиятини маълум муддатга тўхтатганини, аммо ҳозир ҳам ўзини тўлақонли мураббий сифатида ҳис қилаётганини, маълум бир жамоадан аниқ таклиф кутаётганини таъкидлади.

RMC Sport журналисти Жильбер Брисбуа Зиданнинг 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Дешам ўрнини эгаллаши ҳақиқатга айланганини эълон қилди.

"Мен унинг яқин дўсти эмасман, ҳар кимнинг ўз ҳаёти бор, аммо нима бўлишидан қатъи назар, орамизда доимо ҳурмат сақланиб қолади. "Зизу" - менинг ўрнимга жуда яхши номзод", - дея таъкидлади Франция миллий терма жамоасининг ҳозирги бош мураббийи Дидье Дешам.

Зидан 2021 йилда "Реал"ни тарк этганидан буён ишсиз юрибди.

Киритилди: 09:05 06.08.2025. Ўқилди: 642 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!