L’Equipe нашрининг хабар беришича "Гранада" дарвозабони Люка Зидан ўтган мавсум якунларига кўра Лига 1га чиққан "Париж" клуби эътиборига тушди.
Француз клуби ёзги трансферлар вақтида 27 ёшли дарвозабонни ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда. Люка Мадриднинг "Реал" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У афсонавий Зинедин Зиданнинг ўғли. "Қаймоқранглилар"нинг асосий жамоасида у бор-йўғи иккита ўйин ўтказди, шундан сўнг у "Расинг Сантандер", "Райо Вальекано" ва "Эйбар"да ўйнади ва сўнгги йилларда "Гранада" дарвозасини ҳимоя қилди.
Кичик Зидан фаолияти давомида Франциянинг ёшлар ва ўсмирлар терма жамоасида ўйнаган, аммо у ҳали миллий терма жамоага чақирув олмаган. Унинг "Гранада" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, Transfermarkt портали эса дарвозабоннинг бозор нархини 1,5 миллион еврога баҳоламоқда.