Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан айни пайтда жаҳон футболида кимни энг кучли деб билишини очиқлади.
54 ёшли мутахассис бу борада Франция терма жамоаси сардори ва "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппега алоҳида урғу берди.
"Мбаппе — дунёнинг энг яхши футболчиси. У ҳужум чизиғидаги учала позицияда ҳам самарали ҳаракат қила олади. Лекин менга уни чап қанотда кўриш кўпроқ ёқади", — деди Зидан матбуот анжуманида.
Франциялик мутахассиснинг ушбу фикрларини Madrid Universal нашри келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Зидан 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Дидье Дешам ўрнини эгаллаб, Франция миллий жамоаси бошқарувига келган эди.
"Уч ранглилар" яқин кунларда Миллатлар лигасида навбатдаги учрашувларини ўтказади. Франция 25 сентябрь куни Туркия билан, 28 сентябрда эса Бельгияга қарши баҳс олиб боради.