Украина реконструкция ва инфратузилмани ривожлантириш давлат агентлиги собиқ раиси Мустафо Наемга пора беришга уринишда айбланаётган Олий Рада депутати Андрей Одарченко хорижга қочиб кетди. Бу ҳақда Украина антикоррупция маркази сайтида айтилган.
«Коррупцияга қарши ихтисослаштирилган прокуратура прокурори Одарченко иши бўйича йиғилишда депутат Украинани тарк этганини маълум қилди. Шу муносабат билан прокурор гаров пулини ундириш ва депутатни халқаро қидирувга бериш тўғрисида илтимоснома киритди», — дейилади нашрда.