Суриянинг янги етакчиси Аҳмад ал-Шараа Россия билан алоқаларни бутунлай узмоқчи эмаслигини маълум қилди.
"Россия — муҳим давлат ва дунёдаги қудрат жиҳатидан иккинчи ўринда туради", — деди ал-Шараа Саудия Арабистонининг Аl Arabiya телеканалига берган интервьюсида.
Оммавий ахборот воситаларига кўра, ал-Шараа бошчилигидаги янги ҳукумат Москва билан музокаралар олиб бормоқда ва Россия кучларини Суриядан зудлик билан олиб чиқишни талаб қилмаяпти.
"Суриядаги барча қурол-яроғ рус ишлаб чиқаришига тегишли. Бундан ташқари, кўплаб электр станцияларимиз фаолиятга россиялик мутахассислар бошчилик қилмоқда. Россиянинг Сурияни баъзиларнинг хоҳишига кўра тарк этишини истамаймиз", — дея қўшимча қилди ал-Шараа.