Бугун 21 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Зеленскийнинг қўриқчиси Нью-Йоркда муштлашди

Зеленскийнинг қўриқчиси Нью-Йоркда муштлашди

Зеленский бошчилигидаги Украина делегациясига Нью-Йоркка сафари чоғида ҳамроҳлик қилган хавфсизлик ходими барда муштлашди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 21 сентябрь куни БМТ идораси яқинида жойлашган Тhе Campbell барида содир бўлган. Қўриқчи маст бўлган, пули тугаган ва бепул ичимлик талаб қила бошлаган. Бундан ташқари, у бармен ва бардагилардан “Украинага шон-шараф” деб бақиришни талаб қилган. Талаб бажарилмагач, у муштлашишни бошлагани айтилмоқда.

Гувоҳларнинг айтишича, Зеленскийнинг қўриқчиси маст ва агрессив бўлган. Оқибатда Украина делегацияси аъзоси жароҳат олган. Унинг соғлиғи ҳақида маълумот берилмаган. Муштлашувнинг қолган иштирокчилари полиция томонидан қўлга олинган.

Киритилди: 08:20 25.09.2023. Ўқилди: 4361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!