АҚШнинг бир қатор иттифоқчилари Владимир Зеленскийнинг ғалаба режасидан хавотирда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Метю Миллер маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳолат вазиятни мураккаблаштириши даргумон.
"Ўйлайманки, бу ҳолат вазиятни мураккаблаштирмайди, лекин НАТО бўйича бир қатор иттифоқчиларимизда хавотир уйғотади," - дея Миллернинг сўзларини келтирмоқда РИА Новости.