АҚШга ташриф буюрган Украина президенти Владимир Зеленский ташриф мақсадини маълум қилди.
Бу ҳақда у Telegram’даги каналида ёзди.
"Аллақачон Вашингтонда. Бугун мудофаа компаниялари вакиллари билан учрашувлар режалаштирилган ва булар бизнинг мудофаамизни мустаҳкамлай оладиган кучли қурол ишлаб чиқарувчилар. Хусусан, биз ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини қўшимча етказиб бериш масаласини муҳокама қиламиз. Шунингдек, бугун Америка энергетика компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтмоқда. Ҳозир, Россия ҳар куни зарба бераётганда (Украина энергетика объектларига), биз мамлакат барқарорлигини таъминлашга ҳаракат қилмаяпмиз."
Украина раҳбари, шунингдек, эртага АҚШ президенти Дональд Трамп билан бўладиган учрашувда ХАМАС ва Исроил ўртасидаги ўт очишни тўхтатишга ўхшаш Россия-Украина урушини тугатиш йўлида олға силжиш бўлишига умид билдирди.
"Ушбу учрашув Россиянинг Украинага қарши урушини тугатишга ёрдам беради. Куч ва адолат тили, албатта, Россия билан ҳам ишлайди. Биз Москванинг Томагавкалар ҳақида эшитган заҳоти диалогни қайта бошлашга шошилаётганини аллақачон кўриб турибмиз”, — деди Зеленский.