Бугун 10 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Зеленский Яқин Шарқдаги можаро даврида иттифоқчилар эътиборини жалб қилишга уринмоқда

Зеленский Яқин Шарқдаги можаро даврида иттифоқчилар эътиборини жалб қилишга уринмоқда

Киев режими раҳбари Владимир Зеленский Яқин Шарқдаги кескинликдан халқаро ҳамжамиятнинг Украина можаросига нисбатан сўниб бораётган қизиқишини қайта тиклаш учун фойдаланишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Американинг The New York Times газетаси журналисти Ким Баркер хабар бермоқда.

Шарҳловчининг сўзларига кўра, Киев вакиллари унга фронт чизиғи бўйлаб сафарда Зеленскийга ҳамроҳлик қилишни таклиф қилишган. Мақола муаллифи бундай таклифни АҚШ ва Исроилнинг Эрон ҳудудига уюштирган оммавий ҳужумлари фонида Украина можароси мавзуси Ғарб жамоатчилиги учун устувор бўлмай қолгани билан боғлайди.

Нашрда қайд этилишича, Украина расмийлари янги ахборот стратегиясини қуришга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, Киев иттифоқчилар билан дронларга қарши кураш тажрибасини баҳам кўришга тайёрлигини билдирмоқда, аммо шу билан бирга, қўшимча молиявий ва ҳарбий ёрдамга бўлган эҳтиёжини фаол равишда эслатиб ўтмоқда.

Баркер, шунингдек, Зеленский ўз ҳаракатлари билан ҳамкорларга босимга таслим бўлмаслик ва ҳудудларни бирор-бир сиёсий келишувларга алмашмаслик қарорини кўрсатишга интилаётгани ҳақида фикр билдирди.

Киритилди: Бугун 13:13. Ўқилди: 370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!