Украина президентининг таъкидлашича, бу ҳақдаги хабарлар баъзи оммавий ахборот воситаларининг провокациясидир.
"Украина НАТОда бўлиши керак, ядровий қуроллар ҳақидаги баҳс Будапешт меморандуми билан боғлиқ. Биз хавфсизлик кафолатлари эвазига ядровий арсеналдан воз кечганимиз. Агар Украина ўшанда ядро қуролини сақлаб қолганида, биз ҳам бошқа ядровий кучлар каби ҳимояга эга бўлар эдик", — дея аниқлик киритди Володимир Зеленский.