Украина президенти Владимир Зеленский хориждан ҳарбий ёрдам етказиб бериш қайта бошланганини тасдиқлади.
Бу ҳақда Украина раҳбари ўзининг "Телеграм" каналида маълум қилган.
"Бизда энг юқори даражадаги сиёсий сигналлар бор - яхши сигналлар, жумладан Америка Қўшма Штатларидан, европалик дўстларимиздан. Барча маълумотларга кўра, етказиб бериш қайта тикланган", - деб ёзган Зеленский.
Унга кўра, келаси ҳафта Киев АҚШ президенти Дональд Трампнинг Украина бўйича махсус вакили Кейт Келлог билан ҳамкорликни давом эттиради.