Зеленский Хитой ва Бразилиянинг урушни тугатишга қаратилган тинчлик режасини танқид қилиб, уни “бузғунчи” деб атади.
“Уларнинг таклифи ҳалокатли, бу шунчаки сиёсий баёнот. Мен Бразилия президентига: “Келинг, бирга ўтириб гаплашайлик”, дедим. Сизлар бизнинг душманимиз эмассиз, биз сизга душман эмасмиз. Нега бирдан Россия томонини олиб, ўртада бўлишга қарор қилдингиз? Биз аҳмоқ эмасмиз. Бу театр нима учун?” деб таъкидлади Зеленский.
Хитой-Бразилия режаси фронт чизиғида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни назарда тутади.