Украина Россия билан армия ва иқтисодий хавфсизлик кафолатларига оид масалаларни муҳокама қилмоқчи эмас.
Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский финляндиялик ҳамкасби Александр Стубб билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
"Мен улар билан армиямиз қандай бўлиши кераклигини муҳокама қилмоқчи эмасман, чунки бу украиналиклар учун хавфсизлик кафолатларининг бир қисми. Мен улар билан иқтисодий хавфсизлик кафолатларини ҳам муҳокама қилмоқчи эмасман, бу ерда Европа Иттифоқи Украина учун асосий иқтисодий хавфсизлик кафолати ҳисобланади", - деди Зеленский.
Президент, шунингдек, Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудлари украиналик бўлиб қолишини маълум қилди.
"У ерлар вақтинча ишғол қилинган ва ҳеч қачон рус бўлиб қолмайди" - деб ҳисоблайди Зеленский.