Зеленскийнинг айтишича, Украинанинг NATO'га таклиф қилиниши Қуролли Кучларимизнинг руҳиятини оширади.
"Бу альянсга қўшилиш йўлидаги яна бир қадам бўлади", деди Украина президенти Financial Times газетасига берган интервьюсида.
"Бу уларнинг фарзандлари ўлмаслигини англатади, чунки биз NATO аъзоси бўламиз, агар биз NATO'га таклиф олмасак, жанговар руҳ тушиб кетади", дея қўшимча қилди Владимир Зеленский.
Украина етакчисининг қўшимча қилишича, Путин “урушни тугатиши кераклигини ўзи ҳис қилмагунча” жанг тугамайди. "Ва унга буни фақат куч билан тушунтириш мумкин", деб таъкидлади Зеленский.