Бугун 23 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Зеленский Украинадаги президентлик сайловларини аҳамиятсиз деб атади

Зеленский Украинадаги президентлик сайловларини аҳамиятсиз деб атади

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатдаги президентлик сайловларини аҳамиятсиз деб атади. Бу ҳақда “Украинская правда” нашри Олий Рада депутатларига таяниб хабар берди.

Маълумотга кўра, Зеленский:

“Сайловлар масаласи Украина мухолифати учун муҳим, аммо қолганлар учун у аҳамиятсиз — биз учун асосий мақсад уруши тугатишдир”, — деган.

Раданинг яна бир депутати таъкидлашича, Зеленский сайлов ҳақидаги саволга жавоб берганида, агар олдинги сафларда муваффақиятсизликка дуч келинса, “бизга қандайдир оғир қарорлар қабул қилишга тўғри келиши”ни қайд этган.

Президентнинг бу баёноти Украинада давом этаётган уруш ва унинг сиёсий жараёнларга таъсири ҳақидаги баҳс-мунозараларни янада кучайтириши кутилмоқда.

Киритилди: 15:06 22.09.2025. Ўқилди: 872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!