Украина президентининг маълум қилишича режа қуйидаги бандларни ўз ичига олади:
◾️ Украина суверенитетини тасдиқлаш;
◾️ Россия ва Украина ўртасида ҳужум қилмаслик тўғрисида битим, оташкесим чизиғида мониторинг ўрнатиш;
◾️ Хавфсизлик кафолатлари;
◾️ Тинчлик даврида Украина Қуролли кучлари сони 800 минг нафар бўлиши;
◾️ АҚШ, NATO ва Европа Украинага Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти низомининг 5-моддаси андозаси бўйича хавфсизлик кафолатлари беради. Россия Украинага бостириб кирган тақдирда ҳарбий жавоб чораси кўрилади;
◾️ Россия Европа ва Украинага нисбатан ҳужум қилмаслик сиёсатини барча қонуний асосда мустаҳкамлайди;
◾️ Украина белгиланган муддатда Европа Иттифоқига аъзо бўлади;
◾️ Халқаро ривожланиш пакети қабул қилинади;
◾️ Қайта тиклаш масалаларини ҳал қилиш учун бир нечта жамғармалар ташкил этилади. Бунинг учун 800 млрд доллар жалб этиш режалаштирилган;
◾️ Украина АҚШ билан эркин савдо тўғрисидаги келишувни тузиш жараёнини тезлаштиради;
◾️ Украинанинг ядросиз давлат мақоми мустаҳкамланади;
◾️ Запорижжя АЭС масаласида муросага йўл йўқ. АҚШ уч томонлама қўшма бошқарувни таклиф қилмоқда, бунда америкаликлар асосий менежер бўлади. Украинанинг муросавий таклифи: АҚШ ва Украина ўртасида 50/50 нисбатда нисбатда бошқарув;
◾️ Мактабларда турли маданиятларни тушуниш ва уларга бағрикенгликни оширишга, ирқчилик ва камситишларни бартараф этишга қаратилган таълим дастурлари йўлга қўйилади;
◾️ Ҳудудлар масаласи бўйича вариантлардан бири: Россия Днепропетровск, Николаев, Суми ва Харков вилоятларидан тўлиқ чиқади. Донецк, Луганск, Запорижжя ва Херсон вилоятларида “қаерда турган бўлсак, ўша ерда қоламиз” тамойили амал қилади. Россия Украинанинг Донбассдан чиқишини талаб қилмоқда. АҚШ муроса сифатида бу ҳудудда “эркин иқтисодий зона” яратишни таклиф этмоқда. Агар “қаерда турган бўлсак, ўша ерда қоламиз” варианти бўйича келишувга эришилмаса, “эркин иқтисодий зона” фақат референдум орқали қабул қилиниши мумкин;
◾️ Украина ва Россия келишувларни куч асосида ўзгартирмаслик мажбуриятини олади;
◾️ Россия Украинага Днепр дарёси ва Қора денгиздан тижорат мақсадларида фойдаланишга тўсқинлик қилмайди. Кинбурн ҳудуди қуролсизлантирилади қилинади;
◾️ “Барчани барчага” тамойили бўйича асирлар алмашинуви ўтказилади: фуқаролар, болалар ва сиёсий маҳбусларни қайтарилади;
◾️ Келишув имзолангач, Украина имкон қадар қисқа муддатда сайловлар ўтказади;
◾️ Келишув юридик жиҳатдан мажбурий бўлади. Унинг ижросини АҚШ президенти Доналд Трамп бошчилигидаги Тинчлик кенгаши назорат қилади;
◾️ Барча томонлар ушбу келишувга рози бўлгач, дарҳол тўлиқ ўт очишни тўхтатиш режими кучга киради.