Бугун 24 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Олтита ўйиннинг барчасида мағлуб бўлган "Насаф"нинг бош мураббийи навбатдаги муваффақиятсизликдан сўнг нималар деди?

Олтита ўйиннинг барчасида мағлуб бўлган "Насаф"нинг бош мураббийи навбатдаги муваффақиятсизликдан сўнг нималар деди?

ОЧЛ Элит-2025/26 мусобақаси 6-тури доирасида бўлиб ўтган "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (1:0) учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Бугунги ўйинда йигитлар яхши ҳаракат қилишди ва майдонда бор кучларини ишга солишди. Охиригача кураш олиб бордик. Қарши ҳужумларда голли вазиятлар яратдик. Футболчиларимга миннатдорлик билдираман. Кучли рақибга қарши муносиб қаршилик кўрсатдик" - деди Рўзиқул Бердиев.

Эслатиб ўтамиз. "Аждарлар" турнирдаги барча 6 та ўйинда мағлуб бўлди ва плей-оффга чиқиш йўлланмасини муддатидан аввал қўлдан чиқарди.

Киритилди: Бугун 07:07. Ўқилди: 925 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!