Украина Қуролли кучлари Бош штаби "жангчиларнинг ҳаётини ва бўлинмаларнинг жанговар қобилиятини сақлаб қолиш мақсадида" украиналик ҳарбийлар Донецк вилоятидаги Северск шаҳридан чекинганини маълум қилди.
Бош штабнинг қайд этишича, Северск ҳудудида шиддатли жанглар давом этмоқда, шаҳарнинг ўзи эса Украина Қуролли кучларининг "ўт очиш назорати остида қолмоқда".
"Душман бўлинмаларининг янада олдинга силжишига йўл қўймаслик мақсадида уларни блоклаш чоралари кўрилмоқда", дея қўшимча қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби.