Бугун 24 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Арманистонда Озарбойжон бензини сотувга чиқди

Арманистонда Озарбойжон бензини сотувга чиқди

Арманистонда Озарбойжондан келтирилган бензин сотила бошлади, унинг нархи Россиядан экспорт қилинган бензиндан арзонроқ, деб ёзмоқда The Insider.

Нашрнинг хабар беришича, 23 декабрдан бошлаб Арманистонда Озарбойжондан келтирилган АИ-95 маркали бензин сотувга чиққан. Ушбу бензиннинг литри 430 драмдан ($1,13) сотилмоқда. Маълумотларга кўра, Арманистон бозоридаги ёқилғининг 2/3 қисми Россиядан етказиб берилади.

"Бу ҳозирги кунда 520 драмни ($1,37) ташкил этувчи “Премиум” классидаги бензиннинг бозор нархидан сезиларли даражада паст", — дея маълум қилди воситачи компания орқали 600 тонна Озарбойжон бензинини сотиб олган “Мега Трейд” компанияси директори.

Киритилди: 23:56 23.12.2025. Ўқилди: 376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!