Бугун 25 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Зеленский Украинадаги ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни 90 кунга узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини Олий Радага тақдим этди

 Зеленский Украинадаги ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни 90 кунга узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини Олий Радага тақдим этди

Иккала қонун лойиҳаси ҳам Олий Рада расмий веб-сайтида эълон қилинган. Унда Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни 9 майдан 6 августгача узайтириш назарда тутилган.

Март ойи охирида The Economist нашри Зеленский ўз жамоасига сайловларга тайёргарлик кўришни топширгани ва ёз фаслини нишонга олганини хабар қилганди. Бироқ нашрнинг қайд этишича, сайлов жараёнини бошлаш учун биринчи навбатда мамлакатда ҳарбий ҳолат бекор қилиниши зарур.

Кейинроқ президент партияси “Халқ хизматчиси” фракцияси раҳбари Давид Араҳамия ҳеч қандай сайловга тайёргарлик олиб борилмаётганини билдирди. "Парламентдаги барча партия ва фракциялар ҳарбий ҳолат бекор қилинганидан кейин олти ой ўтиб сайлов ўтказилиши керак, деган якдил фикрга келишган. Умуман олганда, бизнинг позициямиз шундан бери ўзгармаган", — деган эди Араҳамия.

Киритилди: 13:14 15.04.2025. Ўқилди: 468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!