Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Зеленский: “Украинада Беларус диаспораси билан ишлаш бўйича махсус вакил бўлади”

Зеленский: “Украинада Беларус диаспораси билан ишлаш бўйича махсус вакил бўлади”

Украина Президенти Владимир Зеленский дипломатик корпусда кадрлар ўзгариши ва Европадаги Беларус ва Беларус диаспораси учун махсус вакил тайинланишини эълон қилди.

Украина раҳбари бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

“Биз Европада ва бошқа жойларда дипломатик ишнинг айрим йўналишларини кучайтиришга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Украина манфаатлари расмий даражада ва ҳозирда эркинликдан маҳрум бўлган ёки Россия таъсири остида бўлган мамлакатлардаги жамоалар билан мулоқотда ифодаланиши керак”, деди у кечки видеомурожаатида.

Шу муносабат билан, Зеленский дипломатик корпусда кадрлар ўзгариши бўлишини таъкидлади.

“Ташқи ишлар вазирлиги шунингдек, Беларус ва Европадаги Беларус ҳамжамияти учун махсус вакил тайинланиши учун номзодларни тайёрламоқда”, деди Зеленский.

Киритилди: Бугун 10:40. Ўқилди: 449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!