Украина президенти Владимир Зеленский 2022-2025 йиллар давомида Россия томонидан вақтинча ишғол қилинган Украина портларига ноқонуний кирган ва Украина озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилган 56 та денгиз кемасига қарши Миллий Хавфсизлик ва Мудофаа Кенгаши томонидан санкция қўллаш тўғрисидаги қарори кучга кирди.
Тегишли ҳужжат Президент девони сайтида эълон қилинган.
Фармонга кўра, Россиянинг 39 та кемасига, шунингдек, Панама, Камерун, Того, Эсватини, Барбадос ва бошқа мамлакатларнинг денгиз кемаларига нисбатан санкциялар жорий этилди. Буларга ENISEY, BAYAZE D, FINIKIA, SMP NOVODVINSK ва бошқалар киради.
"Чекловлар денгиз транспортини тартибга солиш ва вақтинча Россия назорати остидаги портлардан маҳсулотлар ҳаракатини назорат қилиш мақсадида киритилмоқда", — дейилади хабарда.