Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский Украина Россия ҳудудидаги объектлар ва «соядаги флот» кемаларига зарба берганини эълон қилди

Зеленский Украина Россия ҳудудидаги объектлар ва «соядаги флот» кемаларига зарба берганини эълон қилди

Украина Президенти Владимир Зеленский Украина Россия ҳудудидаги бир қатор объектларга, жумладан логистика марказлари, нефть базаси ва «соядаги флот» деб аталмиш кемаларга зарба берганини маълум қилди.

Бу ҳақда Украина давлат раҳбари ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

«Бугун Украинанинг узоқ масофали зарбалари Россиянинг Краснодар ва Ставрополь ўлкаларидаги муҳим нишонларга — Россия армиясини дрон компонентлари, навигация ускуналари ва бошқа техникалар билан таъминлайдиган логистика марказларига, шунингдек, яна бир нефть базасига муваффақиятли зарба берди», — деб таъкидлади у.

Бундан ташқари, Украина президенти Қора ва Азов денгизлари акваториясида Россия «соядаги флоти»нинг бир қисми деб аталган танкер ва тўртта юк кемасига шикаст етказилганини билдирди.

Киритилди: 14:20 22.07.2026. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!