Бугун 29 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Зеленский Украина ҳудудига Венгрия разведка дронлари кириб келганини маълум қилди

Зеленский Украина ҳудудига Венгрия разведка дронлари кириб келганини маълум қилди

Владимир Зеленский тезкор ҳарбий йиғилиш ўтказди, унда жанговар ҳаракатларнинг бориши, чегарадаги вазият ва ҳаво ҳужумидан мудофаани мустаҳкамлаш чоралари кўриб чиқилди.

Учрашувда Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони Александр Сирский, Бош штаб бошлиғи Андрей Гнатов, Мудофаа вазири Денис Шмигал ва Президент девони раҳбарининг тегишли ўринбосари Павел Палиса иштирок этди.

Йиғилишда Украина-Венгрия чегарасидаги воқеалар алоҳида муҳокама қилинди. Ҳарбийлар Украина ҳаво ҳудудига разведкачи дронлар кириб келганини ва улар эҳтимол, Венгрияга тегишли эканлигини қайд этди. Зеленский барча маълумотларни текшириш ва "қайд этилган ҳар бир факт бўйича зудлик билан хабар бериш"ни буюрди.

"Дастлабки маълумотларга кўра, улар Украинанинг чегара ҳудудларидаги саноат корхоналари бўйича разведка олиб бораётган бўлиши мумкин", — деди Украина президенти ҳарбийлар билан йиғилишда.

Киритилди: 22:51 26.09.2025. Ўқилди: 1027 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!