2026 йилнинг биринчи ярмида Украинага хорижий ҳамкорлардан ҳаво мудофааси ракеталарини етказиб бериш 2025 йилнинг шу даврига нисбатан уч баравар камайди.
Украина президенти Владимир Зеленский бу ҳақда ўзининг Телеграм саҳифасида ҳарбий амалдорлар, Мудофаа вазирлиги, Украина Хавфсизлик хизмати, Бош разведка бошқармаси ва Президент девони билан учрашувдан сўнг маълум қилди.
"Бу йил, афсуски, ҳамкорлардан баллистик ракеталарга қарши воситалар етказиб бериш сезиларли даражада камайди. Етказиб берилган ҳаво мудофааси ракеталари сони 2025 йилга нисбатан уч баравар камайди. Ва бу нафақат ёзги даврга, балки 2026 йилнинг биринчи ярмининг барча даврларига ҳам тегишли", деди у.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украинанинг иттифоқчилари ракеталарга эга, аммо уларни етказиб беришни таъминлаш ва ишлаб чиқариш жараёнларини тезлаштириш, жумладан, Украинада ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш учун сиёсий қарорлар қабул қилиш керак.