Бугун 5 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Божхона постида божхона ходими пора билан ушланди

Божхона постида божхона ходими пора билан ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ходимлари томонидан Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости инспектори О.С. фуқаро А.З.дан Республика ҳудудига айланма йўллар билан олиб кирилган 10 дона “IPhone” русумли уяли алоқа воситаларини бошқа фуқароларнинг паспорт маълумотларидан фойдаланиб, уларнинг номига божхона ҳужжатларини расмийлаштириб, “IMEI” кодларини рўйхатдан ўтказиб бериши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 14:55. Ўқилди: 965 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!