Бугун 6 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой илк бор авиация орқали ядровий зарба бериш имкониятини намойиш қилди

Хитой илк бор авиация орқали ядровий зарба бериш имкониятини намойиш қилди

Хитой илк марта авиация орқали ядровий зарба бериш имкониятини очиқ намойиш қилди. Давлатга қарашли China Media Corporation медиакорпорацияси Weibo платформасида ядровий жанговар каллак ташишга мўлжалланган JL-1 ракета билан жиҳозланган Xian H-6N стратегик бомбардимони акс этган видеони эълон қилди.

Кадрларда, шунингдек, иккита кам кўринадиган J-20 қирувчи самолёти ҳам тасвирланган. Бироқ Хитой ҳукумати ушбу тасвирлар қачон олингани ва қайси ҳарбий машғулотлар доирасида намойиш этилганига аниқлик киритмади.

Бунгача Пекин асосан стратегик ядровий кучларининг фақат ер усти таркибий қисмларини намойиш этиб келган. H-6N бомбардимонининг ядровий қурол билан оммага кўрсатилиши эса Хитой ядровий триадасининг ҳаво компоненти биринчи марта расман намойиш этилганини англатади. Ядровий триада таркибига ер устидаги ракеталар, стратегик сувости кемалари ва ҳарбий авиация киради.

Таҳлилчилар ушбу видеонинг эълон қилинишини Хитой ядровий салоҳиятини жадал ошираётган бир пайтда бошқа йирик давлатларга йўлланган стратегик сигнал сифатида баҳоламоқда. Пекин «ядровий қуролни биринчи бўлиб қўлламаслик» сиёсатига содиқлигини таъкидлаб келаётган бўлса-да, мамлакат ўзининг стратегик кучларини модернизация қилишда давом этмоқда.

2025 йилда Хитой DF-31BJ ва DF-5C янги қитъалараро баллистик ракеталарини тақдим этган эди. 2026 йил июнь ойида эса Пентагон Хитойнинг ядровий арсенали янада кенгайганини маълум қилган.

Киритилди: 21:00 05.08.2026. Ўқилди: 1462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!