Бугун 29 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Зеленский: "Украина Германиядан қўшимча ҳаво мудофаа тизимларини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда"

Зеленский: "Украина Германиядан қўшимча ҳаво мудофаа тизимларини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда"

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш бўйича ишларни давом эттириш, жумладан, Германияда ишлаб чиқарилган қўшимча IRIS‑T ҳаво мудофаа тизимларини (замонавий қисқа ва ўрта масофага мўлжалланган зенит-ракета тизимлари) харид қилиш ҳақида маълум қилди.

Бу ҳақда Зеленский ижтимоий тармоқларда ёзди.

"Германия вице-канслери ва молия вазири Ларс Клингбейлни Киевга биринчи ташрифи билан қутлаганимдан хурсандман. Биз ҳаво мудофаасини кучайтириш, Украина дронларини ишлаб чиқаришни молиялаштириш ва PURL дастурининг мамлакатимиз учун Америка қуролларини сотиб олиш имкониятларини муҳокама қилдик. Иккита қўшимча Patriot тизимини сотиб олиш, шунингдек, Германиянинг қўшимча ҳаводан мудофаа тизимларини етказиб бериш бўйича ишлар давом этмоқда", деди у.

Томонлар Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ва хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилишган. Тегишли дипломатик иш, жумладан, миллий хавфсизлик маслаҳатчилари даражасида ҳам давом этмоқда.

Зеленский Германияга Украинани қўллаб-қувватлагани ва Россия билан можаро бошланганидан бери Европа давлатлари орасида кўрсатилган энг катта ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

Киритилди: 07:37 26.08.2025. Ўқилди: 529 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!