Украина 2025 йил охиригача "Фламинго" қанотли ракеталарини оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.
Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский брифингда маълум қилди.
"Украина ўзининг узоқ масофага учувчи қуролларини ишлаб чиқаришда жуда яхши ютуқларга эришмоқда, улар аллақачон Россияга қарши қўлланилмоқда. Биз янги ракеталардан фойдаланмоқдамиз, масалан, "Фламинго". Миқдорини айтмайман. Йил охиригача оммавий ишлаб чиқаришни кутяпмиз. Бизда "Нептун" ракеталари ҳам оммавий ишлаб чиқарилмоқда. Улар ҳам яхши ишламоқда", - деди Украина раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни Зеленский Украина Қуролли кучлари яқин келажакда Россиядаги устувор нишонларга янги узоқ масофали зарбалар тайёрлаётганини маълум қилганди. Бундан ташқари, у Украина "Фламинго" ракетаси ёрдамида аллақачон тўққиз марта зарба берганини таъкидлади. Зеленскийнинг сўзларига кўра, у ҳозирда Украинанинг энг яхши қанотли ракетаси ҳисобланади.