Бугун 6 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Зеленский Украина Давлат чегара хизмати раҳбарини ишдан бўшатди

Зеленский Украина Давлат чегара хизмати раҳбарини ишдан бўшатди

Украина Давлат чегара хизмати раиси Сергей Дейнеко ўз лавозимидан озод этилди.

Тегишли фармон Украина президенти Владимир Зеленскийнинг сайтида эълон қилинган.

"Сергей Василович Дейнеко Украина Давлат чегара хизмати раиси лавозимидан озод этилсин", — дейилади фармонда.

Зеленский яна бир фармон билан Давлат чегара хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари Валерий Вавринюкни Давлат чегара хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинлади.

Аввалроқ Украина ички ишлар вазири Игорь Клименко Дейнеко ўзининг маслаҳатчиси бўлиши ва бир вақтнинг ўзида Давлат чегара хизмати жанговар бўлинмаси қўмондони этиб тайинланишини маълум қилганди.

Киритилди: 11:00 05.01.2026. Ўқилди: 864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!