Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Зеленский Украина барча ҳудудларни куч билан қайтариб бера олмаслигини тан олди

Зеленский Украина барча ҳудудларни куч билан қайтариб бера олмаслигини тан олди

Украина президенти Владимир Зеленский урушдан кейин барча ҳудудларни куч билан қайтариш мумкин эмаслигини тан олди. Бу ҳақда Зеленский ББC ахборот хизматига берган интервьюсида айтди.

«Россияга босим ўтказиш орқали дипломатик йўл билан келишувга эришиш мумкин, деб ўйлайман», деди президент.

«Бу барча ҳудудлар куч билан босиб олинади, дегани эмас. Менимча, дипломатиянинг кучи ёрдам бериши мумкин», — деди Зеленский.

Унинг қўшимча қилишича, Россиянинг жанг майдонида кучсизланиши Украинани музокаралар столида кучлироқ мавқега қўяди.

Зеленский, шунингдек, «уруш тугашидан олдин» президентликдан кетишини айтди.

У журналистнинг қачон президентликдан воз кечиши мумкинлиги ҳақидаги саволига шундай жавоб берди - келаси йилми ёки кейинроқ.

Зеленский, шунингдек, унинг президентлиги даврида «биз буни тугатишимиз» ва «Путин билан якунлашимиз» кераклигини қўшимча қилди.

“Бу уруш қандай тугайди ва у қанчалик тез тугайди? Бу тинчлик асоси эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун Украинани 2014 йилгача бўлган чегараларга қайтаришингиз керакми?" — деб сўради мухбир.

«Ва бу Россия ўтириб, урушни тугатиш ҳақида ўйлашга рози бўлиши учун Россияга босим ўтказадиган ҳамкорларга боғлиқ бўлади. Бу барча ҳудудлар куч билан босиб олинган дегани эмас. Менимча, дипломатиянинг кучи ёрдам бериши мумкин», — деб жавоб берди Зеленский.

Киритилди: 20:37 19.07.2024. Ўқилди: 3097 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!