103 нафар россиялик ҳарбий хизматчи Ватанига қайтарилди ва УҚКнинг 103 нафар ҳарбий хизматчиси Украинага топширилди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
Россиялик аскарларни Украина-Беларусь чегарасида автобуслар ва тез ёрдам машиналари кутиб олди. Қайтиб келган аскарларнинг 31 нафари яраланган, дейилади хабарда.
«Россия ҳарбий хизматчиларини асирликдан қайтаришда Бирлашган Араб Амирликлари гуманитар воситачилик саъй-ҳаракатларини амалга оширди,» - дейилади вазирлик хабарида.