Украина президенти Владимир Зеленский 2025 йил охиригача Россия билан ҳарбий ва фуқаролик маҳбуслар билан маҳбуслар алмашинуви тикланишига умид билдирди.
Бу ҳақда у Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан Анқарада ўтказган қўшма матбуот анжумани чоғида маълум қилди.
"Йил охиригача маҳбуслар алмашинувини қайта йўлга қўйишга ва кўплаб маҳбусларни қайтаришга умид қиламиз. Туркия бу борада бизга катта ёрдам бермоқда”, - дея таъкидлади Зеленский.