Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россияда автомобиль портлаши оқибатида рус генерали ҳалок бўлди

Россияда автомобиль портлаши оқибатида рус генерали ҳалок бўлди

Россиянинг Москва вилоятида 25 апрель куни автомобиль портлаши оқибатида россиялик генерал Ярослав Москалик ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий аҳолига таяниб, Маш хабар берди.

Ҳодиса Балашиха шаҳрида юз берган, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари портлаш сабабларини ўрганмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, автомобилга портловчи қурилма ўрнатилган. У газ баллон ускуналари ёнига жойлаштирилган. Россиялик генерал автомобиль олдидан ўтаётганида қурилма масофадан ишга туширилган.

Россия оммавий ахборот воситаларига кўра, марҳум Россия Қуролли кучлари бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ярослав Москалик бўлган. Тергов қўмитаси портлаш юзасидан жиноий иш қўзғатган. Қайси модда бўйича тергов олиб борилаётгани ҳозирча номаълум.

Россияда автомобиль портлаши оқибатида рус генерали ҳалок бўлди

Москалик 2015 йилда Украина билан “норманд формати” доирасидаги музокараларда иштирок этган, шунингдек, Россиянинг Суриядаги ҳарбий операцияси билан боғлиқ мавзулар бўйича спикер бўлган. Россия президенти Владимир Путин 2021 йилда унга генерал-лейтенант унвонини берган.

Киритилди: 17:30 25.04.2025. Ўқилди: 2170 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!