Бугун 24 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Зеленский: Шимолий Кореянинг 11 мингга яқин аскари Курскка етиб келди

Зеленский: Шимолий Кореянинг 11 мингга яқин аскари Курскка етиб келди

Зеленскийнинг айтишича, Курскда 11 мингга яқин Шимолий Корея аскари бор.

Украина президенти Владимир Зеленский Россия чегарасидаги Курск ҳудудига Шимолий Кореянинг 11 мингга яқин аскари етиб келгани айтди.

«Шимолий кореяликлар сони ортганини кўрмоқдамиз, бироқ ҳамкорларимизнинг жавоби ошгани йўқ. Афсуски,» - деди Зеленский тунги видеомурожаатида.

Унинг сўзларига кўра, бу маълумотлар Украина разведка хизматларининг хулосаларига асосланган.

Шимолий Корея аскарлари Украина қўшинларига қарши жанг қилиш учун юбориладими ёки йўқми, ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Айни пайтда Пентагон Шимолий Кореянинг Курскдаги қўшинлари сони қарийб 2000 нафарга кўпайгани ва минтақадаги жами сонлари 10 минг нафарга етганини маълум қилган.

Пентагон матбуот котиби Пат Райдернинг айтишича, Шимолий Кореянинг Россиядаги кучларининг умумий сони «тахминан 11-12 мингга яқин бўлиши мумкин».

https://www.dw.com/en/ukraine-updates-germanys-baerbock-pledges-more-aid-in-kyiv/live-70678761

Киритилди: 23:00 05.11.2024. Ўқилди: 995 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!