Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Зеленский сентябрь ойи охирида Трамп билан учрашиш режасини маълум қилди

Зеленский сентябрь ойи охирида Трамп билан учрашиш режасини маълум қилди

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президенти Дональд Трамп билан сентябрь ойининг иккинчи ярмида учрашишга умид қилаётганини билдирди. Унинг айтишича, учрашувда Украинани ракета ҳужумларидан ҳимоя қилиш ва АҚШдан баллистик ракеталар бўйича ёрдам олиш масаласи муҳокама қилиниши мумкин.

Зеленский сешанба куни журналистларга Украинага Америка томонидан баллистик ракеталар бўйича ёрдам пакетлари зарурлигини айтди. Унинг таъкидлашича, АҚШ вакилларига Украинага қандай қуроллар ва қачон кераклиги ҳақида батафсил маълумот берилган.

«Бизга америкаликлардан баллистик ракеталар бўйича пакетлар керак. Улар бизга нима ва қачон кераклигини батафсил эшитишди. Мен сентябрь ойининг 20-саналари атрофида президент Трамп билан учрашиб, бу масалани кўтаришни режалаштиряпман. Худо хоҳласа, натижа бўлади», — деди Зеленский.

Украина президентининг сўзларига кўра, асосий мақсадлардан бири мамлакатнинг ракета ҳужумларига қарши мудофаа имкониятларини кучайтиришдан иборат.

Айни пайтда Оқ уй Трамп ва Зеленскийнинг сентябрь ойида янги учрашуви режалаштирилганини расман эълон қилмаган.

Киритилди: 21:35 08.09.2026. Ўқилди: 971 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!