Ражжи Sky News Arabia телеканалига берган интервьюсида Ливан ташқи кучлар воситачилигига муҳтож эмаслигини айтди. У Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» музокара жараёнини илгари суриш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эмаслигини билдирди.
Вазир «Ҳизбуллоҳ»нинг қурол устидан назоратни давлатга тўлиқ ўтказиш масаласида мулоқотдан бош тортаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, у Ливан ҳудудида давлат суверенитетини тиклаш янги фуқаролик урушига олиб келмаслигига ишонч билдирди.
Ражжи АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан бўлажак учрашувда Ливанда янги халқаро контингент жойлаштириш таклифини илгари суришини ҳам маълум қилди. Бу ташаббус БМТнинг Ливандаги вақтинчалик кучлари — UNIFIL мандатини узайтириш бўйича музокаралар натижа бермагани ортидан билдирилган.