Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский Россиянинг янги ҳаво ҳужумлари режасига қандай жавоб берилишини айтди

Зеленский Россиянинг янги ҳаво ҳужумлари режасига қандай жавоб берилишини айтди

Украина Россиянинг энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши ҳаво ҳужумларини кенгайтириш режаларига жавобан Россия ҳудудидаги нефтни қайта ишлаш корхоналарига зарбаларни кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Reuters агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг айтишича, Киев Россиянинг қиш мавсуми арафасида Украина ҳудудидаги объектларга ҳужумлар кўламини ошириш ниятидан далолат берувчи ҳужжатларни қўлга киритган.

Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия раҳбарияти томонидан тасдиқланган янги ёндашув доирасида аввалгидан кўра кенгроқ турдаги объектлар нишонга олиниши мумкин.

Украина томони маълумотларига кўра, Россия инфратузилма ва логистика объектлари, автомобиль йўллари, шунингдек, мактаб ва шифохоналарга зарбалар бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Украина президенти бу ҳаракатларни Россия армиясининг фронтдаги қийинчиликлари ва йўқотишлар ортиб бораётган бир пайтда куч намойиш этишга уриниш сифатида баҳолади.

Зеленский Киев Россиянинг энергетика объектларига ҳужумларига худди шу соҳадаги нишонларга зарба бериш орқали жавоб қайтаришини билдирди. Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда Россиянинг уруш харажатларини молиялаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган нефтни қайта ишлаш корхоналари нишонга олиниши мумкин.

Шу билан бирга, Украина раҳбари Киев фуқаролик объектларини атайлаб нишонга олмаслигини таъкидлади.

Зеленскийнинг қўшимча қилишича, ҳозирча Россия томонидан тинчлик музокараларини бошлаш ёки томонларнинг энергетика инфратузилмасига зарбаларни ўзаро тўхтатишга тайёрлигини кўрсатувчи сигналлар бўлмаган.

Киритилди: Бугун 13:37. Ўқилди: 348 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!